1

“Аладдин” гуруҳи “Korean POP World Festival 2013”да Гран-прини қўлга киритди

ШОУ-БИЗНЕС 12.11.2013, 10:34
“Аладдин” гуруҳи “Korean POP World Festival 2013”да Гран-прини қўлга киритди
Жанубий Корея Республикасининг Чанвон шаҳрида ҳар йили мунтазам равишда “Korean POP” халқаро мусиқа фестиваль-танлови ўтказилади.

Бу йил ҳам мазкур фестивалда иштирок этиш учун дунёнинг 43 мамлакатидан жами 10 мингта ариза тушган. Ундан иккинчи турда халқаро интернет тармоқлари орқали овоз бериш йўли билан 30та мамлакат қатнашчилари танлаб олинган, бу ҳақда Ўзбекнаво эстрада бирлашмасининг расмий сайти хабар беради.

Фестивалнинг финал босқичида Аргентина, Хитой, Коста-Рика, АҚШ, Индонезия, Япония, Кения, Янги Зеландия, Парагвай, Греция, Руминия, Россия, Туркия, Чехия ҳамда Ўзбекистондан ташриф буюрган гуруҳлар иштирок этишди. Ушбу танловда юртимиз шарафини ҳимоя қилган “Аладдин” гуруҳи “Girl” қўшиғини маҳорат билан ижро этиб, фестиваль бош соврини – Гран Прини қўлга киритишди.

“Аладдин” эстрада студияси 1990 йилда ташкил топган. Ўтган йиллар давомида 15дан ортиқ халқаро фестиваль, танлов ва мусиқий лойиҳаларда иштирок этиб, фахрли ўрин ва совринларни қўлга киритган. 

“Аладдин” эстрада студиясида 7та гуруҳ фаолият олиб боради. Унда 6 ёшдан 25 ёшгача бўлган 100дан ортиқ ўқувчи ва талаба ёшлар иштирок этишади. Жорий йилда студиянинг 9 нафар аъзоси “Янги авлод” Республика кўрик-танловининг лауреатлик дипломини қўлга киритди ҳамда 48 нафари Халқаро кўрик-танловларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1