Хонанда Самандар Ҳамроқулов бугун ҳаётидаги муҳим санани нишонлаётганини маълум қилди.
"Бугун тўйимизга 10 йил бўлди. Айнан бугун отажоним Рустам Ҳамроқуловнинг ҳам туғилган кунлари эди. Дадамнинг руҳлари шод бўлсин, Ҳожи онамнинг умрлари узоқ бўлсин",—деб ёзди Самандар ўзининг Instagram`даги саҳифасида.
Шунингдек, хонанда рафиқасини ҳам бугунги қувончли сана билан муборакбод этишни унутмади.
"Бахтимизга кўз тегмасин, ҳаётим!",—дея рафиқаси Дилнозани табриклади Самандар.
Маълумот учун, Самандар Ҳамроқулов 2007 йилнинг 10 август санасида Дилнозахон билан турмуш қурган.