1

ТОШКЕНТДА “ПАХТАКОР-79” ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

СПОРТ 11.08.2017, 13:20
Теглар: Футбол
ТОШКЕНТДА “ПАХТАКОР-79” ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 11 август куни “Пахтакор-79” аъзолари вафотига сабаб бўлган авиафалокат содир бўлганига 38 йил бўлди. Шу муносабат билан 11 август куни Тошкентда “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди.

Аввалига соат 09:00 да футбол жамоатчилиги “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган “Пахтакор-79” ёдгорлиги олдида тўпланди. Стадион ҳудудида жойлашган “Пахтакор-79” ёдгорлиги ёнида бўлган хотирлаш маросимида авиаҳолакат оқибатида ҳаётдан кўз юмган футболчилар билан бирга фаолият олиб борган Тўлаган Исоқов ҳамда Наримон Жалолов сўзга чиқиб, марҳум пахтакорчиларни хотирлади.

“Пахтакор” стадионидаги тадбир якунлангач, йиғилганлар авиафалокат оқибатида дунёдан кўз юмган футболчилар шарафига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилиш учун “Боткин” қабристонига ташриф буюришди.

Қайд этиш жоиз, 5–9 август кунлари 2002 йилларда таваллуд топган болалар ўртасида “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган “Хотира қанотлари” турнири бўлиб ўтди. Финалда “Пахтакор” ва “Янгиер” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйиннинг иккинчи бўлимда киритилган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал қилди ва Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги ёш “Пахтакор” жамоаси хотира турнири ғолибларига айланди.

Учинчи ўрин кечган баҳсда Наманган ОЗК футболчилари “Пахтакор-2”дан 3:2 ҳисобида устун келди. Мусобақанинг ёпилиш маросимида Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, Николай Любарцев, Виталий Капустянский ва Наримон Жалолов каби футбол фахрийлари ҳамда “Пахтакор” бош директори Дмитрий Адисман иштирок этишди.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1