АсосийDunyo

SpaceX” Туркманистоннинг биринчи сунъий йўлдошини фазога олиб чиқади

“SpaceX” компаниясининг ракетаси Туркманистонга тегишли оғирлиги 4,5 тонна келадиган биринчи сунъий йўлдошни Ер орбитасига олиб чиқади. 

Бу ҳақда АҚШнинг Туркманистондаги элчиси Роберт Паттерсон маълум қилади, дея хабар беради «Синьхуа» ахборот агентлиги.
Қайд этиб ўтамиз, 2011 йили Туркманистон ва Франциянинг “Thales” компанияси сунъий йўлдошни лойиҳалаштириш, қуриш ва фазога олиб чиқишни кўзда тутувчи 15 йиллик шартномани имзолаган эди. Туркманистон 2014 йилда мамлакатнинг ўз йўлдоши телевидение, алоқа ва интернет тизимлари ривожини тезлаштиришига умид қилмоқда. Айни пайтда Туркманистонга Россиянинг “Газпром” компаниясига қарашли “Ямал” сунъий йўлдоши хизмат кўрсатяпти.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар