1

Афғонистонда қорадори етиштириш рекорд даражага етди

ДУНЁ 14.11.2013, 17:22
Афғонистонда қорадори етиштириш рекорд даражага етди
Афғонистонда қорадори етиштириш рекорд кўрсаткичга етди. Бу ҳақда БМТнинг Қобулдаги ваколатхонаси томонидан тарқатилган навбатдаги маърузада сўз боради.

Бир йил ичида Афғонистондаги кўкнори етиштириладиган майдонлар 193 минг гектардан 210 минг гектаргача ошган. Бу бир неча йил давомида афғон деҳқонларини қорадори ўрнига фойдали қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришга йўналтириш учун катта маблағ сарфлаган мамлакатлар учун жуда нохуш “совға” бўлди, дейилади маърузада.
Унда қайд этилишича, гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш Афғонистондан хориж қўшинларининг олиб чиқилиши арафасида сезиларли даражада ошган. “Гиёҳванд моддалар савдосидан олинган маблағлар қорадорифурушлар томонидан келаси йили бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз номзодларини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилиши мумкин”.
Шу ўринда, Афғонистон ҳамон дунёдаги энг йирик қорадори етиштирувчи мамлакат бўлиб қолаётганини қайд этиш жоиз. Агар ўтган йили жаҳон “қорадори бозорининг” деярли 75 фоизи шу мамлакат улушига тўғри келган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 90 фоизга ошган. Таҳлилчиларнинг фикрича, бунинг сабаблари кўп, улардан асосийси хавфсизлик ва қорадорининг юқори нархлари муаммоси ҳисобланади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1