1

Шаҳзода Чарльз Буюк Британия тарихидаги энг кекса шаҳзодага айланди

ДУНЁ 14.11.2013, 17:24
Шаҳзода Чарльз Буюк Британия тарихидаги энг кекса шаҳзодага айланди
Кеча Британия тожининг вориси Чарльз 65 ёшга тўлди ва мамлакат тарихидаги энг кекса шаҳзодага айланди. Ундан олдин бу ном 64 ёшигача тахтга ўтирмаган ва фақат 1830 йилда тож кийдирилган Вильгельм тўртинчида эди.

Уэльс шаҳзодаси ҳар сафар Британиядан ташқарига чиққанида ўзи билан ҳар эҳтимолга қарши мотам либосини олиб юради, деган афсона ҳам мавжуд. Шу ўринда у сафарларга тез-тез чиқишини қайд этиш лозим: охирги ўн йил ичида у 99 та расмий сафарни амалга оширган. Британия ОАВнинг қайд этишича, қирол оиласидан ҳеч ким абадий шаҳзода Чарльзникидай расмий юкламага эга эмас. Масалан, ўтган йил давомида у 657 та расмий тантанада қатнашган ва 7500 та делегацияни қабул қилган.   
Шаҳзода ҳатто ўзининг 65 ёшини ҳам уйи ва оиласидан узоқда – Шри-Ланкада нишонлашга мажбур. Бу ерда Британия ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ҳукуматлари раҳбарларининг саммити бўлиб ўтмоқда. Олдин бундай тадбирларга Елизавета II нинг ўзи борарди, энди эса деярли ҳар сафар ўғлини жўнатмоқда. Бу йил кекса қиролича Букингем саройи хизматчилари учун анъанавий рождество табриклари маросимидан ҳам воз кечишга қарор қилган. Икки соат тик оёқда туриш, қўл бериб кўришиш ҳам энди шаҳзоданинг вазифалари сирасига кирса керак.
Шу билан бирга шаҳзода ўзининг ажойиб одатлари билан ҳам ажралиб туради. Хусусан, Чарльз 44 йилдан бери ўзининг эски “Астон Мартин” автомобилида юради. Унинг гардеробида 45 йил олдин сотиб олинган ботинкалар ва шаҳзода ўттиз йилдан буён киядиган бир нечта пиджак бор. Бироқ бу вақти-вақти билан Чарльзга энг бежирим кийинадиган машҳур кишиларнинг жаҳон рейтингига тушишига халақит бермаяпти.  
Аммо бу ҳали шаҳзоданинг ҳамма “инжиқлик”лари эмас. Яқинда “Time” журнали Уэльс шаҳзодаси ўз расмий вазифаларини иштиёқсиз бажариши ва қирол бўлишни хоҳламаслигини ёзиб чиққан эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1