1

​АҚШ ВА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ҲАМКОРЛИКДА ҲАРБИЙ МАШҚЛАРНИ ЎТКАЗАДИ

ДУНЁ 21.08.2017, 12:23
​АҚШ ВА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ҲАМКОРЛИКДА ҲАРБИЙ МАШҚЛАРНИ ЎТКАЗАДИ

Вашингтон берган маълумотга кўра, бу Корея ярим оролидаги барқарорликни таъминлайди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

АҚШ ва Жанубий Корея душанба, 21 август куни Ulchi Freedom Guardian қўшма ҳарбий машқларни бошлайди. Машқлар камида 31 августга қадар давом этади. Таъкидланишича, улар ҳар йили қуруқликда, денгизда ва ҳавода ўтказилади, бу эса Пхеньяннинг салбий муносабатини келтириб чиқармоқда. КХДРдагиларнинг ишонч билдиришича, бу машқлар ўз ҳудудларига қуролли тарзда бостириб киришга тайёргарликдан бошқа нарса эмас.

Ўз навбатида, Вашингтон ва Сеул машқлар мудофаа кўринишига эга экани ҳамда КХДРни «босиб туришда» муҳим ўрин тутишини иддао этмоқда.

АҚШ машқларда тахминан 40 минг нафар ҳарбий хизматчидан фойдаланишни кўзда тутган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1