20.11.2013 18:20
Наманган ҳокими вилоят аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказади
2009-2012 йилларда Наманган шаҳри инфратузилмасини янада яхшилаш, ободонлаштириш, вилоятда саноат салоҳиятини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида учта хаётбахш дастур амалиётга тадбиқ этилди. Уч йилда вилоятда жами 201 та лойиҳа амалга оширилган бўлса, унинг 99 таси ноозиқ-овқат маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган корхоналар ташкил этмоқда. Айнан ана шу 99 та лойиҳа учун салкам 74 миллиард сўм маблағ сарф этилиб, 2459 та янги иш ўринлари яратилди. Мулоқотда шунингдек, ёш авлодни тарбиялаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, касаначиликни ривожлантириш, кам таъминланган оилалар, ёлғиз, кекса фуқароларга ёрдам кўрсатиш, аҳолини табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви билан таъминлаш, кўча ва йўлларнинг равонлиги, кўп қаватли уйларни таъмирлаш ва қиш мавсумига тайёрлаш масалалари хусусида маълумотлар берилди. Очиқ мулоқот давомида вилоят ҳокими ва тегишли мутасадди раҳбарлар аҳоли саволларига жавоб қайтарди. Вилоят ҳокими ва аҳоли ўртасидаги учрашувлар барча туманларда 6 декабргача бўлиб ўтади.