1

ҲИНДИСТОНЛИК МУСУЛМОН ЭРКАКЛАРГА ТАЛОҚ БЕРИШ ТАҚИҚЛАНДИ

ДУНЁ 22.08.2017, 14:46
ҲИНДИСТОНЛИК МУСУЛМОН ЭРКАКЛАРГА ТАЛОҚ БЕРИШ ТАҚИҚЛАНДИ

Ҳиндистон Олий суди мамлакатда яшовчи мусулмон эркакларга рафиқасига “уч талоқ” беришни тақиқлади, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

“Ҳиндистонлик мусулмон аёллар 70 йил давомида талоқ туфайли азият чекишди. Бугунги кун тарихда қолади. Динидан қатъи назар, барча ҳиндистонлик аёллар бизни хурсандчилик билан қўллаб-қувватламоқда” , деб мазкур қарорга изоҳ берди ижтимоий ташкилотлардан бирининг вакиласи бўлган Закия Соман.

Нашрнинг маълумот беришича, сўнгги йилларда ҳиндистонлик мусулмон эркаклар “уч талоқ”, деган сўзни тез-тез ишлатадиган бўлиб қолган, бу сўз ҳаттоки СМС тарзида ҳам жўнатилган.

“Уч талоқ” сўзи Қуръонда ҳам, шариатда ҳам қораланган. Мазкур сўз Покистонда, Бангладешда тақиқланган. Ҳиндистонда эса диний урф-одат туфайли оилавий масалалар ҳал этиладиган фуқаролик кодекси мавжуд эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1