Афғонистоннинг жанубидаги Гилманд провинциясининг маъмурий маркази бўлган Лашкаргоҳда рўй берган портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 40 га яқин одам яраланди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
Нашрнинг хабар беришича, портлаш полиция участкасининг олдида рўй берган. Жабрланганларнинг асосий қисми маҳаллий аҳоли вакилларидир. Портлаш масъулиятини “Толибон” жангарилар ҳаракати ўз бўйнига олди.