АсосийHidoyat sari

БИР ТУШНИ БИР НЕЧА БОР КЎРИШНИНГ САБАБИ

'БИР ТУШНИ БИР НЕЧА БОР КЎРИШНИНГ САБАБИ'ning rasmi

Кўрган тушларим кўпинча ўнгидан келади. Бир тушни яна бир неча марта кўраман. Бунинг сабаби нима?

— Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Туш уч хил бўлиб, биринчиси, Аллоҳ таолодан мўминларга башорат. У раҳмоний дейилади. Иккинчиси, шайтон васвасаси бўлиб, шайтоний дейилади. Учинчиси эса, маъносиз хаёллардан иборатдир».

Ўнгидан келадиган тушлар ҳақида Бинойи дейди: «Аллоҳ таоло Лавҳул Маҳфузда бир фариштани муаккил қилиб қўйган. У банда ҳақидаги ҳар яхши ва ёмон ишни туш орқали маълум қилади. Агар тушида яхши иш бўлса, шукр қилади. У фариштанинг номини Малакуррўё дерлар».

Демак, туш боис бирор яхши иш ҳақида хабар топилса, шукр қилиш зарур экан.

«Сўраган эдингиз…» китобидан олинди

    Бошқа янгиликлар