Тожикистон парламент депутатлари давлат президентининг таълим бўйича қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифини бир овоздан қўллаб-қувватлади, деб хабар берди Novosti.kg нашри.
Депутатлар президентнинг дарсга автомашинада келадиган ўқувчилар ва талабаларни ўқишдан четлаштириш таклифини қизғин қўллаб-қувватлашди. Эндидан бошлаб, мактаб, коллеж ўқувчилари, Олий таълим муассасаси талабаларига ўқишга автомашинада келиш тақиқланди.
Мазкур қонунга риоя қилмаган Олий таълим муассасаси талабаси 3 йилга, коллеж ва мактаб ўқувчилари бир йилга ўқишдан четлаштириладиган бўлди.






