АсосийDunyo

НЬЮ-ЙОРКЛИК АЁЛ МУШУКЛАРИГА 300 МИНГ ДОЛЛАР МЕРОС ҚОЛДИРДИ

'НЬЮ-ЙОРКЛИК АЁЛ МУШУКЛАРИГА 300 МИНГ ДОЛЛАР МЕРОС ҚОЛДИРДИ'ning rasmi

Нью-Йоркнинг Бронкс туманида яшовчи Эллен Фрей-Ваутер исмли бева аёл ўзининг икки мушуги — Троя ва Тайгерга катта миқдорда мерос қолдирди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Эллен Фрей-Ваутерс — асли Нидерландиялик бўлиб, БМТ тизимида фаолият юритган. Унинг турмуш ўртоғи 1989 йилда, ёлғиз фарзанди болалигида вафот этган. Аёлнинг ўзи эса 2015 йилда 88 ёшда оламдан ўтган.

У мушукларини хўжалик ишларидаги ёрдамчиларининг қарамоғида қолдирган. Ёрдамчилардан бири аёл мушукларга худди фарзандига қарагандек, қараганлигини маълум қилди.

Аёл вафот этгандан кейин Троя ва Тайгер, мавжуд маблағ унинг Нидерландияда яшовчи ягона қариндоши бўлган синглисига топширилади. Эллен Фрей-Ваутернинг қолган 3 миллион доллари ёрдамчилари, хайрия ташкилотлари ва адвокатлари ҳисобига ўтказилади.


    Бошқа янгиликлар