1

Ҳиндистон самолётининг ҳожатхонасидан 20 кг олтин топилди

ДУНЁ 21.11.2013, 11:10
Ҳиндистон самолётининг ҳожатхонасидан 20 кг олтин топилди
[left]Ҳиндистоннинг Калькутташаҳри аэропорти фаррошлари Бангкокдан учиб келган самолётда қиймати бир миллион доллардан ортиқ 24 та қуйма олтин топди.   [/left]
“Қимматбаҳо юк Ҳиндистоннинг “Jet Airways” компаниясига тегишли авиалайнер ҳожатхонасидан топилган. Қуйма олтинлар иккита сумкада бўлган”, - дейди аэропорт директори журналистларга. Ҳар бир қуйма олтиннинг оғирлиги бир килограммга яқин. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, топилманинг қиймати 1,1 миллион долларга  баҳоланмоқда.

Қимматбаҳо юкхўжайини топилмади. Ҳозирча, ушбу воқеа муносабати билан хибсга олинганлар ҳақида расмий маълумотлар йўқ. Бироқ ҳинд ОАВ тарқатган маълумотга кўра, маҳаллий полиция бир кишини олтин контрабандасида гумон қилиб, қўлга олган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1