Кенияда полиэтилен пакетлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун кучга кирди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
Кенияда кучга кирган янги қонунга мувофиқ пластик пакетларни тайёрлаган, сотган ва ундан фойдаланган одам 38 минг доллар жарима тўлайди ёки 4 йилгача озодликдан маҳрум этилади.
Мазкур тақиқнинг асосий мақсади атроф-муҳитни, табиатни ҳимоя қилишдир. Фақатгина озиқ-овқат маҳсулотларини ўраш учун полиэтилен пакет ишлаб чиқарувчилар жазодан истисно қилинган.






