Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида оқибати ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Facebook`нинг "Водители ташкента" гуруҳида маълум қилинишича, "Боткино" яқинидаги йўлда КамАз юк машинаси ва мотоцикл тўқнашиб кетган.
Йўлнинг ўнг бўлагидан қайрилаётган юк машинаси бурилиш чироқларини ёқмаган, шу пайтда йўлнинг чап бўлгида келаётган мотоцикл катта тезликда келиб унга урилган ва парчаланиб кетган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ёзишича, мотоциклни ёш йигит бошқариб кетаётган бўлган. У шифохонада вафот этган.