АсосийDunyo

ҒАЗО АҲЛИ 30 ЙИЛДАН БЕРИ ИЛК МАРОТАБА КИНОТЕАТРГА ТУШДИ

'ҒАЗО АҲЛИ 30 ЙИЛДАН БЕРИ ИЛК МАРОТАБА КИНОТЕАТРГА ТУШДИ'ning rasmi

Ғазонинг бир неча юз аҳолиси 30 йил мобайнида илк маротаба кино кўриш учун кинотеатрга тушди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Ғазонинг эски кинотеатрларидан бири ҳисобланган “Самер” кинотеатри томошабинлар учун шанба куни, бир кечага эшикларини очди. Шанба кунги сеансга 300 га яқин эркак ва аёл ташриф буюрди. “Ўн йил”, деб аталган мазкур тўлиқ метражли фильм Исроил қамоқхонларида сақланаётган фаластинликларнинг ҳаётига бағишланган. Фильм тўлиқ равишда Ғазода суратга олинган.

“Самер” кинотеатри 1944 йилда қурилган бўлиб, у 1960 йилда ёпилган. Ғазо секторидаги қолган кинотеатрлар 1980 йилларнинг охирида ёпилган эди. Намойиш ташкилотчиси Гхад Салмийнинг айтишича, мазкур тадбир “Ғазода кинонинг қайта туғилиш” рамзини ифодалайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар