1

Суриянинг кимёвий қуролини денгизда йўқ қилишмоқчи

ДУНЁ 21.11.2013, 12:44
Суриянинг кимёвий қуролини денгизда йўқ қилишмоқчи
Суриянинг кимёвий қуролига ишлов берилиб, кейин денгизда – кемада ёки махсус платформада – йўқ қилиниши мумкин.

Ҳозир АҚШ ва Кимёвий қурол-яроғнитақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) тегишли лойиҳани муҳокама қилмоқда, дея хабар беради “Reuters”. 

Кимёвий қуролсизланиш бўйича мустақил эксперт Ральф Трэппнинг фикрича, кимёвий қурол-яроғни денгизда йўқ қилиш учун техник имкониятлар мавжуд. Шунингдек, жаҳон ҳамжамиятида ҳам шундай тажриба бор, бироқ у пайтда сўз камроқ миқдордаги кимёвий қурол ҳақида борганди. Япония қирғоқбўйи платформасида Иккинчи жаҳон урушидан қолган бир неча юз кимёвий уролни йўқ қилган. Бироқ у пайтдаги қурол “якуний” маҳсулот бўлиб, йўқ қилинаётган пайтда ўзидан ҳеч қандай суюқ чиқиндиларни ажратмаган. Сурия кимёвий қуролининг катта қисми эса иприт ва зарин захираларидан иборат бўлиб, улардан қуролни яроғлаш учун фойдаланилади. Ушбу материаллар йўқ қилинаётган пайтда ўзидан катта миқдорда токсик суюқлик чиқаради, бу эса атроф-муҳитнинг ифлосланишига олиб келиши мумкин.

КҚТТ кимёвий қуролларни олдин кўзда тутилганидай қуруқликда эмас, балки денгизда йўқ қилиш режасини муҳокама қилишни бошлади. Чунки қатор мамлакатлар, эҳтимолий номзод
Албания ҳам, Сурия қуролини ўз ҳудудига қабул қилишни рад этди. 15 ноябрь куни тасдиқланган режага кўра, кимёвий қуролнинг ҳаммаси шу йил охиригача Сурия ҳудудидан олиб чиқилади ва 2014 йил ўртасигача йўқ қилинади.  

Бундан олдин Норвегия, Туркия, Иордания ва Россия давлатлари Суриянинг кимёвий қуролини ўз ҳудудида йўқ қилишда қатнашишдан воз кечганди. 18 ноябрь куни потенциал номзодлар рўйхатидан Бельгия ҳам ўчирилди. Ҳозир АҚШ қурол йўқ қилинадиган мамлакат ҳудудини изламоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1