1

​ТОШКЕНТДА БАЙРАМ АРАФАСИДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

ЖАМИЯТ 29.08.2017, 11:52
Теглар: Мустақиллик-26 йил
​ТОШКЕНТДА БАЙРАМ АРАФАСИДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига йўловчи транспорти хизматларини кўрсатишда янада қулайлик яратиш,йўловчиларнинг транспортга бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш, фуқароларнинг мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги байрами тантаналари муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш Департаменти томонидан янги йўналишли такси йўналишларини ташкил қилиш ҳамда йўналишлар ҳаракатига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилган.

Йўналиш рақами

Йўналиш номи

Йўналиш ҳаракатланувчи манзиллар

Изоҳ

Янги ташкил этилаётган йўналишли такси йўналишлари

1

10м

Қўйлиқ бозори –

Фарход бозори

Қўйлиқ бозори, Фарғона йўли, Мунис кўчалари, Қўйлиқ 5-, 6-, 7-, Қумариқ, Ўзгариш мавзелари, Жанубий вокзал, Чўпон ота кўчаси, Биродарлик монументи, Бунёдкор стадиони, М.Улуғбек метроси, Ғ.Ғулом истироҳат боғи, Чилонзор 6-, 8-, 9-мавзелари, Лутфий кўчаси, Фарход бозори

Ушбу янгийўналиш йўловчилар томонидан йўлланган мурожаатлар асосида ташкил қилинмоқда.

2

32м

Авиасозлар бозори –

Чилонзор буюм бозори

Авиасозлар бозори, Бешариқ, Иззат, Уйсозлар, Фарғона йўли, Янги Қўйлиқ кўчалари, Қўйлиқ 5-, 6-, 7-, Қумариқ, Ўзгариш мавзелари, Дўмбирабод мавзеси, Олмазор метроси, Чилонзор буюм бозори

Ушбу янгийўналиш йўловчилар томонидан йўлланган мурожаатлар асосида ташкил қилинмоқда.

3

33м

Дўстлик 2-мавзеси –

Эркин қўрғони

Дўстлик 2-мавзеси, Қўрғонтепа, Қипчоқ, Янги Сергели йўли кўчалари, Ярмарка бозори, Сергели хокимияти, Автомобиль бозорлари, Сергели 5-, 6-, 7-мавзелари, ТҲАЙ, Чоштепа кўчаси, Эркин қўрғони

Ушбу янги йўналиш Сергели туманидаги Чоштепа кўчаси, Эркин қўрғони аҳолисининг мурожаатлари асосида ташкил этилмоқда. Мазкур йўналишни ташкил қилиниши Чоштепа кўчаси аҳолисини Сергели туманининг марказий қисмларигача қатнашларида қулайлик яратади.

4

34м

Чуқурсой т.й. станцияси –

Чорсу савдо маркази

Чуқурсой темир йўл станцияси, Тошўйинчоқлар фабрикаси, Чуқурсой корхонаси, Қорақамиш 1/2-мавзеси, АТП-1, Қорасарой кўчаси, 2-туғруқхона, Нурафшон кўчаси, Сағбон кўчаси, Эски Жўва бозори, Чорсу бозори, Чорсу меҳмонхонаси, Чорсу савдо маркази

Ушбу янги йўналиш Олмазор туманидаги Навбаҳор, Иброҳим ота, Гулзор маҳалла фуқаролари йиғинлари мурожаатлари асосида ташкил қилинмоқда.

5

35м

Авиасозлар бозори –

Юнусобод 9-даҳаси

Авиасозлар бозори, Авиасозлар саройи, Лисунов кинотеатри, Механика заводи, Қорасув 6-мавзеси, Дўрмон йўли кўчаси, Академиклар шаҳарчаси, Электрокабель заводи, 8-автобус саройи, 5-болалар шифохонаси, Мегапланет гипермаркети, Юнусобод Универсам бозори, Юнусобод 8-, 9-даҳалари

Ушбу янги йўналиш Янги шаҳар кўчасини Чинобод кўчасидан Дўрмон йўли кўчасигача бўлган қисми қурилиб фойдаланишга топширилганлиги муносабати билан, янги барпо этилган кўчада янги йўналиш ташкил қилиш ва кўча бўйлаб жойлашган хонадонларда истиқомад қилувчи аҳоли мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари, мазкур йўналишни ташкил қилиниши Қорасув кўчасидаги Лисунов кинотеатрини Авиасозлар бозори билан тўғри йўналишда боғлайди ҳамда Яшнабод тумани аҳолисининг ҳам бир қатор мурожаатларини қаноатлантиради.

6

48м

Юнусобод 17-даҳаси –

Изза мавзеси (Карвон бозори)

Юнусобод 17-даҳаси, Сайрам бозори,Хўрозча дўкони,Юнусобод 12-даҳаси, Мегапланет гипермаркети, Юнусобод Универсам бозори, А.Дониш кўчаси, Кичик ҳалқа йўли, Назарбек кўприги, Карвон бозори, Изза мавзеси

Ушбу янги йўналишЮнусобод 14-, 15-, 17-, 18-, 19-даҳаларида истиқомад қилувчи фуқаролар мурожаатлари асосида ташкил қилинмоқда.

7

50м

Юқори Бешқўрғон маҳалласи – Истиқлол кўчаси

Юқори Бешқўрғон маҳалласи, Қорақамиш 2/4-мавзеси, Тансиқбоев бозори, Фарғона кафеси, ГСКБ, Олмазор ДСИ, Қорасарой кўчаси, 2-туғруқхона, Нурафшон кўчаси, Тахтапул, Малика фабрикаси, Лабзак мавзеси, Анхор Локоматив, Осиё Гранд меҳмонхонаси, Жасорат монументи, Қашқар мавзеси, Олой бозори, Истиқлол кўчаси

Ушбу янги йўналиш Олмазор туманидаги Юқори Бешқўрғон, Табассум, Тепагузар, Ғалаба маҳалла фуқаролари йиғинлари мурожаатлари асосида ташкил этилмоқда.

8

126м

Барданкўл қўрғони –

Истиқлол кўчаси

Барданкўл қўрғони, Мажнунтол маҳалласи, Сувсоз мавзеси, Бахт кўли, Рохат, Янгиобод деҳқон бозори, Тузел мавзеси, Лисунов кинотеатри, Авиасозлар саройи, Яшнобод ТИИБ, Дўстлик метроси, Машинасозлар метроси, 1-Тиббиёт академияси, Экопарк, Ўзбекистон овози кўчаси, Дунё супермаркети, Олой бозори, Истиқлол кўчаси

Ушбу таклиф Тошкент вилоятининг Барданкўл қўрғони ва Тошкент шаҳар Бектемир туманининг Мажнунтол маҳалласи аҳолиси мурожаатлари асосида ташкил этилмоқда.

Йўналиш рақами

Йўналиш номи

Йўналиш ҳаракати ўзгартирилаётган манзиллар

Изоҳ

Ҳаракатига ўзгартириш киритилаётган йўналишли такси йўналишлари

1

Қўйлиқ бозори –

Чилонзор буюм бозори

Йўналишнинг Чилонзор буюм бозоридан Қўйлиқ бозори томон ҳаракати Мунис, Фарғона йўли, ТҲАЙ кўчалари орқали“Қўйлиқ марказ-4” автошоҳбекатигача ташкил қилинади.

Йўналиш ҳаракати “Қўйлиқ марказ-1” автошоҳбекати фаолияти тугатилганлиги сабабли ҳамда “Қўйлиқ марказ-4” автошоҳбекати-даги йўловчиларнинг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ўзгартирилмоқда.

2

18м

2-оилавий поликлиника –

Авиасозлар бозори

Йўналишнинг “2-оилавий поликлиника” сўнгги бекати Янги Қўйлиқ кўчаси орқали “Қўйлиқ 2-мавзеси” бекатигача, “Авиасозлар бозори” сўнгги бекати Авиасозлар, Элбек кўчалари орқали “Дўстлик метроси” автошоҳбекатигача узайтирилади.

Йўналиш ҳаракатигаТошкент шаҳар Яшнабод туманидаги Шохимардон, Нодира, Катта Янгиобод, Ҳосиятли маҳалла фуқаролари йиғинларининг мурожаатлари асосида ўзгартириш киритилмоқда.

3

37м

5-болалар шифохонаси –

Жанубий вокзал

Йўналиш ҳаракати метронинг “Чилонзор” бекатидан Кичик ҳалқа йўли, Дўмбирабод, Гавҳар, Янги Сергели йўли кўчалари, Автомобиль бозори, Сергели ҳокимияти, Ярмарка бозори, Обиҳаёт, Файзли, Хонабод кўчалари орқали Қурувчилар мавзесигача узайтирилади.

Ушбу йўналиш ҳаракатига Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги ва Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Хонабод маҳалла фқуқаролар йиғинлари, бир қатор хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг мурожаатлари асосида ўзгартириш киритилмоқда.

4

52м

Ибн Сино 2-мавзеси –

Пахтакор метроси

Йўналиш ҳаракати Абай кўчасидан, Зулфияхоним, Лабзак кўчалари орқали “Малика фабрикаси” бекатигача узайтирилади.

Ушбу йўналиш ҳаракатига Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини мурожаати асосида ўзгартириш киритилмоқда.

5

90м

Ҳувайдо маҳалласи –

Юнусобод 15-даҳаси

Йўналиш ҳаракати “Юнусобод 15-даҳаси” автошоҳбекатидан Юнус ота, Деҳқонобод, ТҲАЙ, Янги Юнусобод кўчалари орқали “Юнусобод 19-даҳаси” бекатигача узайтирилади.

Ушбу йўналиш ҳаракатига Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги Шоштепа маҳалла фуқаролар йиғини мурожаати асосида ўзгартириш киритилмоқда.

6

140м

Чорсу савдо маркази –

Тошкент педиатрия институти

Йўналиш ҳаракати “Тошкент педиатрия тиббиёт институти” бекатидан Олийгоҳ кўчаси орқали “Тошкент аграр универститети” бекати (ЙПХ пост маскани)гача узайтирилади.

Ушбу йўналиш ҳаракатига Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги Исломобод, Ойбек маҳалла фуқаролар йиғинларининг, Қибрай академик лицейининг мурожаатлари асосида ўзгартириш киритилмоқда.

7

165м

Гулистон маҳалласи –

Чорсу савдо маркази

Йўналишнинг “Гулистон” маҳалласидан “Чорсу савдо маркази” томон ҳаракати А.Навоий, Беруний кўчалари орқали Беруний-Сақичмон-Лайлитўғон кўчалари чорраҳаси (Гўшт бозори)гача ташкил қилинади.

Ушбу йўналиш ҳаракатига Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги Тикланиш маҳалласи фуқароларининг мурожаати асосида ўзгартириш киритилмоқда.

Шарҳлар

ТАТЬЯНА КАРИМОВА ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ВАСИЯТИНИ ХАЛҚҚА ЕТКАЗДИ(АУДИО)

31.08.2017, 16:17

Бугун, 31 август куни Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали очилди. Мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ислом...
​БУНДАН 26 ЙИЛ МУҚАДДАМ ИСЛОМ КАРИМОВ 1-СЕНТЯБРНИ "МУСТАҚИЛЛИК КУНИ" ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛГАН ЭДИ(ВИДЕО)

31.08.2017, 15:32

Ислом Каримов фонди Ўзбекистон аҳлини Мустақиллик байрами билан муборакбод этди ва ўтган йилларнинг қисқа солномаси акс этган видеоролик билан бўлишди. "Ўзбекистон аҳлини Ватанимиз мустақиллигининг 26-йиллиги...
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИШ ТАДБИРИДА ИШТИРОК ЭТДИ

31.08.2017, 12:44

Бугун, 31 август куни қатағон қурбонлари куни муносабати билан "Шаҳидлар хотираси" мажмуида халқимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган марҳумларни ёд этиш маросими ўтказилди, деб...
​ТОШКЕНТДА ИСЛОМ КАРИМОВ ҲАЙКАЛИ ОЧИЛДИ(ФОТО)

31.08.2017, 12:31

Бугун,31 август куни Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали очилди.Бу ҳақда "Газета.uz" хабар бермоқда.Ҳайкалнинг очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев, Ислом...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1