АсосийDunyo

​11 ЁШЛИ ҚИЗ 6 НАФАР УКА ВА СИНГИЛЛАРИНИ ЁНҒИНДАН ҚУТҚАРДИ

'​11 ЁШЛИ ҚИЗ 6 НАФАР УКА ВА СИНГИЛЛАРИНИ ЁНҒИНДАН ҚУТҚАРДИ'ning rasmi

Бошқирдистон республикаси ФВВ 11 ёшли қизнинг 6 нафар ука ва сингилларини ёнғиндан қутқаргани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

28 август куни соат 15.00 да ёнғин хавфсизлиги бўлимига Марково қишлоғидаги уйлардан бири ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келганда, уйнинг томи ва айвондаги мебеллар ёнаётган эди. Ёнғинни 7 та техника ва 18 нафар ўт ўчирувчи батамом ўчиришга муваффақ бўлди.

Ёнғин пайтида уйда 7 нафар бола бўлган. Уларнинг энг каттаси 11 ёшли қиз бўлиб, у оловдан саросимага тушмай, кичкина ука ва сингилларини қутқаришга ҳаракат қилган ва уларни хавфсиз жойга олиб чиққан.

Ёнғин оқибатида уй вайрона аҳволга келган. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин чиқишига болаларнинг гугурт билан ўйнагани сабаб бўлган. Айни пайтда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар