АҚШ ва Афғонистон 2014 йилдан кейин ҳамкорлик қилишга келишди

ДУНЁ 22.11.2013, 09:41
АҚШ ва Афғонистон 2014 йилдан кейин ҳамкорлик қилишга келишди
АҚШ Афғонистон билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Ушбу келишув 2014 йилохирида НАТОнинг жанговор миссияси якунланганидан кейин Американинг мазкур мамлакатда бўлиш шартларини белгилайди. Бу ҳақда давлат котиби Жон Керри маълум қилди.   

"Биз Лойяжирги (Афғонистонда қабилалар оқсоқолларининг анъанавий кенгаши) кўриб чиқиши учун тақдим этиладиган шартнома бўйича келишувга эришдик”, - дейди Америка дипломатиясининг раҳбари. Қабилаларнинг 2,5 мингта етакчиси, теологлар, юристлар ва фуқаро фаоллари қатнашадиган лойя-жиргининг мажлиси беш кун давом этади. Керри, Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан музокаралар чоғида Оқ уй томонидан Қобулга АҚШнинг Афғонистондаги ҳаракатлари учун узр келтирилиши ҳақидаги масала бирор мартаям кўтарилмаганини алоҳида таъкидлади.   

Хавфсизлик бўйичакелишувда 2014 йили НАТО қўшинлари чиқарилганидан кейин Афғонистонда қоладиган америкалик ҳарбийлар маҳаллий судда судланмаслиги, жиноят содир этилган тақдирда, улар Америка қонунлари бўйича судланиши белгиланган. Ҳужжатнинг айнан шу банди бир йил давом этган келишув муҳокамаси чоғида катта баҳс-мунозарага сабабчи бўлган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1