22.11.2013 10:41
Туркманистон Президенти юртимизга ташриф буюради
Олий даражадаги учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги аҳволи, уни янада ривожлантириш истиқболлари, муҳим минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилади.
Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш,турли соҳаларга оид икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатларни имзолаш мўлжалланмоқда.





