Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида шахта портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Фавқулодда вазиятлар қўмитаси фожиага метаннинг отилиши сабаб бўлганлигини маълум қилди. Портлаш рўй берганда, ер остида юздан ортиқ одам, шу жумладан 4 киши ҳалокат юз берган жойда ишлаётган эди. Улардан бири омон қолди.
Воқеа жойида экспертлар ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.






