Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев номига турли давлат раҳбарлари ва дипломатик корпус вакилларидан қутловлар келмоқда.
Бугун "Ўзбекистон" Халқаро форумлар саройида Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади, деб хабар беради "Ўзбекистон 24" телеканали сайти.
Шунингдек, адабиёт, санъат ва маданият намояндалари, спортчилар, хорижий меҳмонлар ҳам қатнашадилар.