АсосийDunyo

МЬЯНМАДА БИР ҲАФТА ДАВОМИДА 400 НАФАР МУСУЛМОН-РОҲИНЖА ҚУРБОН БЎЛДИ

'МЬЯНМАДА БИР ҲАФТА ДАВОМИДА 400 НАФАР МУСУЛМОН-РОҲИНЖА ҚУРБОН БЎЛДИ'ning rasmi

Мьянманинг ғарбий қисмида ҳукумат армияси, полиция ва мусулмон-роҳинжалар ўртасидаги тўқнашув оқибатида 400 нафар мусулмон-рохинжа қурбон бўлди, деб хабар берди Currenttime.tv нашри.

40 мингдан ортиқ роҳинжалар қўшни Бангладешга ҳамда икки мамлакат ўртасида жойлашган Бенгал кўрфазидаги “ҳеч кимга тегишли бўлмаган”, инсон қадами етмаган оролга қочиб ўтган.

Ўтган ҳафта давомида Мьянмада истиқомат қилувчи кам сонли роҳинжа жамоалари яшайдиган 2,600 дан ортиқ уйларга ўт қўйилди. Мазкур ҳодиса Мьянмада кам сонли роҳинжа-мусулмонларининг ўтган 10 йилликдаги энг йирик қирғини бўлиб қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар