1

Хитойда гўдак кремация олдидан жонланди

ДУНЁ 22.11.2013, 17:40
Хитойда гўдак кремация олдидан жонланди
Хитойнинг Аньхой провинцияси касалхоналаридан бирининг ходимлари томонидан ўлганлиги ҳақида хулоса берилган бола тўсатдан кремация олдидан жонланди, дея хабар беради “Xinhua”.

Шифокорлар гўдакда нафас олиш тизимининг туғма иллатини қайд этган бўлиб, у туғилганидан буён оғир аҳволда эди. 12 ноябрь куни гўдакнинг ота-онаси шифокорларнинг тавсияси билан даволаш курсини тўхтатишга рози бўлади. “Ўлим” ҳолати 13 ноябрь куни қайд этилади, шундан сўнг ота-она тегишли гувоҳномани олиб, дафн маросимига тайёргарлик кўра бошлайди.  Аммо, бахтли тасодиф туфайли ушбу маросимни тўхтатишга тўғри келади. Бор-йўғи бир ойлик гўдакни кремациядан мотам маросими пайтида залда йиғлаб юборгани қутқариб қолади. Жонланган болани крематорийдан дарҳол касалхонага олиб боришади. Ҳозир шифокорлар яна унинг ҳаёти учун курашмоқда. “Бола ҳали тирик экан, биз унга инсонпарварлик мулоҳазаси нуқтаи-назаридан қон қуйишда давом этяпмиз”, - дейди шифокорлардан бири. Бола “ўлган” куни навбатчи бўлган иккита касалхона ходими воқеа учун жавобгар деб тан олиниб, ишдан бўшатилди. Касалхона бу борада ўз терговини давом эттирмоқда.  

Ҳаётда “ўлганлар” яна тирилган ҳолатлар учраб туради. Масалан, ноябрь ойи бошида Польшада 56 ёшли Петеркув шаҳри фуқароси спиртли ичимликни шу даражада кўп ичганки, ҳамма уни марҳум сифатида қабул қилган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар ҳам эркакда ҳаёт аломатларини топа олмасдан, уни моргга юборишга қарор қилади. Энди ўзига келган фуқаро шифокорлар билан судлашиш ниятида, чунки у моргда совуқ столда ўзига келиб, шок ҳолатига тушган. Унинг сўзларига кўра, юз берган воқеадан кейин уни тунги даҳшатлар таъқиб қилаётган экан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1