1

Ўзбекистоннинг электр энергияга талаби 2030 йилда 2 баробар ошади

ЖАМИЯТ 23.11.2013, 11:52
Ўзбекистоннинг электр энергияга талаби 2030 йилда 2 баробар ошади
Cаноатнинг юқори даражада жадал ривожланиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимизнинг электр энергиясига бўлган талаби 2030 йилда жорий йилга нисбатан 2 баробар ошади ва 105 миллиарддан зиёд киловатт-соатни ташкил этади. 
 
Бу хақда Президент Ислом Каримов Осиё қуёш энергияси форумининг олтинчи йиғилишидаги нутқида айтиб ўтди.
 
Ўзбекистоннинг қуёш энергетикаси борасидаги салоҳияти ва мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантириш истиқболлари ҳақида гапирганда, қуйидаги фикрларни таъкидлашни истардим. 
 
Биринчи навбатда, Ўзбекистон географик ўрни ва иқлим шароитларига кўра бунинг учун ғоят қулай имкониятларга эга.
 
Ўзбекистонда ҳаво бир йилда 320 кундан зиёд очиқ бўлиб, мамлакатимиз йил давомида қуёшли кунларнинг кўплиги бўйича дунёнинг аксарият минтақаларига нисбатан устунликка эга.
 
Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки хулосаларига кўра, Ўзбекистонда қуёш энергиясининг ялпи салоҳияти 51 миллиард тонна нефть эквивалентидан ортиқдир. 
 
Ана шу ресурслар ҳисобидан, экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, мамлакатимизда жорий йилда истеъмол қилинадиган электр энергиясидан 40 баробар кўп ҳажмдаги электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1