​ЭКСПОРТДАН КЕЛИБ ТУШГАН ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ТУШУМНИ МАЖБУРИЙ СОТИШ ТАЛАБИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

ЖАМИЯТ 11.09.2017, 11:38
Теглар: Доллар, Марказий банк, Молия
​ЭКСПОРТДАН КЕЛИБ ТУШГАН ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ТУШУМНИ МАЖБУРИЙ СОТИШ ТАЛАБИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177–сонли “Валюта сиёсатини эркинлаштиришнинг устивор чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар экспорт амалиётлари бўйича келиб тушган хорижий валютадаги тушумни мажбурий тартибда сотишларига қўйилган талаб бекор қилинди.

Юқоридаги меъёр қабул қилиниши муносабати билан ва мажбурий сотувни амалга оширилиши ёки оширилмаслиги юзасидан келиб тушаётган саволларга асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни маълум қилади:

2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари экспорт қилинаётган товарлар (хизматлар) тури ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, экспорт амалиётлари бўйича келиб тушган хорижий валютадаги тушумни мажбурий тартибда сотишларига қўйилган талаб бекор қилинди.

Бундан буён экспортчилар экспортдан келиб тушган ўз валюта маблағларини эркин тасарруф этиш ва ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз хоҳишларига кўра, жорий халқаро тўловларни амалга ошириш, шунингдек товарлар (хизматлар) импорти учун сарфлашлари ёки миллий валютадаги жорий харажатларни амалга ошириш учун хизмат кўрсатувчи банкка ёки валюта биржасида (банк орқали) сотиш ҳуқуқига эгадир.

Шарҳлар

⚡️1000 сўмлик қоғоз пуллар энди муомаладан чиқариладими? Марказий банк ойдинлик киритди

22.12.2022, 10:40

26 декабрдан Ўзбекистонда 1000 сўмлик танга пуллар муомалага чиқарилмоқда. Танга пуллар муомалага киритилса, ушбу қийматдаги қоғоз пуллар истеъмолдан чиқадими? Марказий банкнинг маълум қилишича, муомалага чиқарилаётган 1000...
Марказий банк асосий ставкани 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

08.09.2022, 11:59

Айни пайтда Марказий банк Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда МБ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, йиғилишда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор...
2022 йилнинг 6 ойида аҳоли томонидан 64,3 трлн. сўмлик маблағлар нақдлаштириб олинди — Марказий банк

19.07.2022, 13:34

Марказий банк 2022 йил январь-июнь ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" эълон қилди.Маълум қилинишича, 2022 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси...
Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга туширди

09.06.2022, 13:31

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда МБ матбуот хизмати. Унда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1