1

Энг фаол маънавият тарғиботчилари сараланди

ШОУ-БИЗНЕС 25.11.2013, 11:18
Энг фаол маънавият тарғиботчилари сараланди
Ўзбек Миллий академик драма театрида “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбир Республика Маънавият тарғибот маркази ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилди. 

Шу муносабат билан мазкур санъат масканига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, маҳалла, хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, ёшлар таклиф этилди. 
 
Тадбир Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Байналмилал маданият маркази, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
 
Кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам маънавий-маърифий тарғибот соҳаси мутахассислари фаолиятини атрофлича ўрганиш, таҳлил этиш, бу борадаги илғорлар иш тажрибасини оммалаштиришдан иборатдир.
 
Танлов жараёнида тарғиботчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини иш жараёнига унумли татбиқ эта олиши, кўпчилик, айниқса, ёшлар аудиторияси билан ишлаш маҳорати, уларга ижобий таъсир ўтказа олиш қобилияти, «оммавий маданият»нинг зарарли таъсиридан ҳимоялай олишга доир иш услубига асосий эътибор қаратилди. 
 
Тадбирда «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» республика кўрик-танловининг турли йўналишлар бўйича ғолибларига совринлар топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1