25.11.2013 13:14
Тез орада Ердаги ҳарорат 4,5°С га исийди
Британиялик иқлимшуносларнинг маълумотларига кўра, келаси йили атмосферага ташланадиган иссиқхона газларининг умумий миқдори рухсат этилган меъёрдан 61%га ошади.
Варшавадаги Тиндалл маркази ходимлари БМТнинг иқлим бўйича саммитида ана шу рақамларни келтирди, дея хабар беради Европа ОАВ. Мутахассисларнинг фикрича, яқин йиллар ичида Ердаги ҳаво ҳарорати ўртача 4,5 даражага кўтарилиши мумкин.





