25.11.2013 16:01
Муқаддас Каъба калити соф олтиндан ясалганига алмаштирилди
Маросимда Макка валийси Холид Фейсал Каъба калитини Каъбанинг хизматчиси Абдул-Қодир Шайбийга топширди.
Маросимда мусулмон малакатларидан ташриф буюрган меҳмонлар қатнашишди. Янги калит соф олтиндан ясалган бўлиб, унда “Моида” сурасининг 97 ва “Оли-Имрон” сурасининг 96 оятлари ҳамда зикр ва дуолар зарб этилган, бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси расмий сайти хабар беради.
Каъбатуллоҳ ҳар йили икки маротаба Зам-зам суви ва Эрондан махсус олиб келинадиган пушти сув (гулоб) билан тозаланади. Ушбу маросимда Саудия Арабистони қироли Абдулла II қатнашди.





