​КРЕМЛДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАДАНИЯТ КУНЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

МАДАНИЯТ 12.09.2017, 16:20
Теглар: Ўзбекистон, Россия, Маданият вазирлиги
​КРЕМЛДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАДАНИЯТ КУНЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

12 сентябрь куни Россиянинг Кремль саройида Ўзбекистоннинг маданият кунлари очилди. Тадбир икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг 25 йиллигига бағишланади.

Тантанали маросимда РФ маданият вазири ўринбосари Владимир Аристархов, Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев иштирок этади.

Кремль саройининг саҳнасига «Ўзбекистон» ва «Навбаҳор» ансамбллари, «Мақом» халқ мусиқа ансамбли, «Ўзбегим» гуруҳи, Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестри, Фарруҳ Зокиров бошчилигидаги «Ялла» вокал-чолғу ансамбли чиқади. Ўзбекистонлик машҳур опера яккахонлари Моцарт, Верди, Пуччини операларидан ария ижро этишади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон кунлари доирасида 13 сентябрь куни Умумроссия амалий-декоратив ва халқ санъати музейида “Ўзбекистон маданий меъроси Россия Федерацияси тўпламларида” давра сухбати бўлиб ўтади. Унда Эрмитаж, Третьяков Галлереяси, Россия миллий кутубхонаси, Россия этнография музейи, РФА Шарқ қўлёзмалари институти вакиллари иштирок этишади.

Давра сухбати доирасида Россиянинг етакчи музей ва кутубхоналарига “Ўзбекистон маданий меъроси дунё тўпламларида” беш томли нашрининг тақдимоти ўтказилади. Бундан ташқари шу куни музейда ўзбек санъат асарлари кўргазмаси очилади.

Маданият кунлари 14 сентябрь куни ўзбекистонлик санъат усталарининг концерт дастури билан якунланади.

Ўзбекистон кунлари доирасида ўтадиган тадбир ташкилотчилари Россия Федерацияси маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, РФдаги Ўзбекистон элчихонаси ва ЎзЭОАВМА.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Даниялик сиёсатчи Россиядаги элчихона олдида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди

30.01.2023, 12:54

Даниялик сиёсатчи Расмус Палудан Россиянинг Даниядаги элчихонаси яқинида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди. Энди у буни "Чеченистон ва унинг раҳбарининг айби билан" қилганини, шунингдек, чеченистонлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1