1

Муҳандислар мўъжизавий пармани ишлаб чиқди (ВИДЕО)

ДУНЁ 25.11.2013, 17:52
Муҳандислар мўъжизавий пармани ишлаб чиқди (ВИДЕО)
Массачусетс технология институти муҳандислари ҳар бир кишига моҳир ҳайкалтарош бўлиш имконини берадиган қўл машинасини ишлаб чиқди.

Ушбу машина 3D-принтер каби махсус дастурий таъминот ёрдамида қилинган ҳажмли моделни қўллайди. Аммо у ҳеч нимани босиб чиқармайди, аксинча ортиқча материални олиб ташлайди.
Компьютер ҳаракат датчиклари ва магнитли кузатиш тизимидан фойдаланган ҳолда асбобни нима қилиши кераклиги ҳақида аниқ хабардор қилади. Сенсорлар эса дастурий таъминотга парма ярим маҳсулотнинг қаерида турганини тушуниш ва у кераксиз жойга бориб қолганида тўхтатиш имконини беради. Шу тарзда, бирор хатоликка йўл қўйиш ва бирор нарсани бузиб қўйишнинг иложи бўлмайди, деб ёзади "Компьютерра.ru".
Бундан ташқари, битта лойиҳа устида бир неча киши ҳам ишлаши мумкин бўлади, бироқ натижалар, албатта, турлича чиқади, чунки қўллар ҳаракатини тўлиқ такрорлашнинг имкони
йўқ. 3D-принтер ёрдамида босиб чиқарилган моделлар эса деярли бир хил кўринишга
эга бўлади. 

<Center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/krRTZqFFn6c" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1