1

​МАРҒИЛОНДА “АТЛАС БАЙРАМИ” ФЕСТИВАЛИНИНГ МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ

МАДАНИЯТ 13.09.2017, 14:57
​МАРҒИЛОНДА “АТЛАС БАЙРАМИ” ФЕСТИВАЛИНИНГ МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ

«Атлас байрами» фестивали миллий ҳунармандликни ривожлантириш ва тарғиб қилиш, ҳунармандлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, туризмни ривожлантириш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда. Маҳорат дарсининг 1-кунида таниқли мутахассислар анъанавий тўқимачилик ва тадбиркорлик бўйича амалий тренинг ўтказдилар.

Иштирокчиларнинг дастлабки мавзуси қадиймий миллий матоларни қайта тиклаш, уларнинг нақш ва гулларини ўрганиш, 17-18 асрда машҳур бўлган матолар тарихини ўрганишга қаратилди.

Маҳорат дарси давомида миллий махсулотларни кенг тарқатишда замонавий имкониятлари бўйича сўз борди. Унда мутахассислар ҳунармандларнинг махсулотларини интернет орқали жаҳон бозорига олиб чиқиш, ноодатий буюм яратиш орқали ўз ўрнига эга бўлиш ҳақида маълумот бердилар.

Интернетдан тўғри фойдаланиш ва Ўзбекистондаги оммабоп веп сайтлари ҳақида маълумот бериб, семинарда аввалги асрда ахборот технологиялари ва ҳозирги замондаги ахборотлар қулайлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Жорий йилда фестиваль дастури сезиларли равишда кенгайтирилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудидан иштирок этадиган ҳунармандлар ўз маҳоратини намойиш этади. Ёш ҳунармандлар учун таниқли усталар иштирокида анъанавий каштадўзлик, табиий бўяш, либослар дизайни бўйича маҳорат сабоқлари ташкил этилади.

13 сентябр куни вилоятлардан ташриф буюрган ҳунарманд ва дизайнерлар 3 гуруҳга ажралган ҳолда амалий фаолият олиб борадилар. Иштирокчиларга Айгул Жансерикова, Мадина Касимбаева, Марҳамат Умарова тажрибаларини ўртоқлашадилар. Амалий машғулотларда кигизчилик, анъанавий каштачилик, либослар чизмаларини акс эттириш бўйича фикр-мулоҳазалар юритилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1