1

АҚШ Эроннинг $8 млрдли активларини бўшатди

ДУНЁ 26.11.2013, 12:20
АҚШ Эроннинг $8 млрдли активларини бўшатди
Эрон ҳукумати АҚШ ўзининг $8 млрдли активларини бўшатгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

Бу ҳақда IRNA агентлиги Эрон ҳукуматининг вакили Муҳаммад Бақир Нубахтнинг баёнотига таянган ҳолда хабар қилади.

Бу Женевада ядро муаммоси бўйича келишувга эришилганидан кейин юз берди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Теҳрон ва “олтилик” давлатларининг (Россия, АҚШ, Хитой, Британия, Франция, Германия) ТИВ раҳбарлари Женевадаги музокаралар якунлари бўйича
келишувга эришди. Унга кўра, Эрон ўзининг ядровий дастури доирасидаги шларни қисқартиради, халқаро экспертларга батафсил текшириш учун имконият яратади, мамлакатга нисбатан иқтисодий санкциялар эса юмшатилади.   

Битимнинг биринчи босқичини амалга ошириш ярим йилга мўлжалланган. Ушбу давр ичида Эрон ўзининг ядро дастурини музлатади, АҚШ ва ЕИ эса Теҳронга нисбатан қўлланилган санкцияларни юмшатади. Шунингдек, ушбу давр Эроннинг тинч мақсадлардаги ядро фаолияти учун талаб этиладиган параметрлар ҳақида узил-кесил келишувларга эришиш мақсадида музокараларни давом эттиришга ҳам бағишланади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1