1

Лос-Анжелесдаги автосалон янгиликлари (ФОТО)

ДУНЁ 26.11.2013, 14:12
Лос-Анжелесдаги автосалон янгиликлари (ФОТО)
Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган автосалон анъанага кўра АҚШдаги энг йирик кўргазма ҳисобланмайди.

Бироқ, шунга қарамасдан, бу йилги автошоу камида 9 та тақдимот учун майдончага айланади. Одатда авто ишлаб чиқарувчилар Лос-Анжелесга тез орада автосалонларда пайдо бўладиган машиналарни олиб келади. Концептлар эса бу ерда кам бўлади. Бу йил янги автомобилларнинг
тақдимоти BMW, Chevrolet, Ford, Acura, Mercedes-Benz, Mini, Porsche ва Subaru
стендларида ўтказилди.

Subaru WRX
Биринчилардан бўлиб икки литрли турбомотор ўрнатилган янги Subaru WRX тақдим этилди. Унинг қуввати 360 от кучини ташкил этади. Машина олти босқичли механик узатиш қутиси ёки
вариатор билан жиҳозланган бўлиб, дастлабки 100 метрни 5,4 сония ичида забт этади.


 
Subaru Legacy Concept
Subaru мутахассислари бўлғуси Legacy седанидан нималар кутиш кераклигини ҳам намойиш этди. Автошоуда жиддий фаралар, купесимон профилга эга янги концепт-кар тақдим этилди. Унга рамкасиз эшиклар қайтиши мумкин. Бундай Legacy автомобилига нима дейсиз?


 
Chevrolet Colorado
Келаси йил кузидан бошлаб Chevrolet пикаплар оламига қайтмоқда. Тўғри, янги Colorado автомобили шу номли глобал пикапнинг охиригача ишланган версияси, холос. У ўтган йилдан буён Таиланд ва Бразилияда ишлаб чиқарилмоқда.


 
Ford Edge
Ҳозирча янги Ford Edge фақат концепт-кар кўринишида тақдим этилган. У  Fusion ва Mondeo седанларининг С/D платформасида яратилди.


 
Mercedes GLA 45 AMG
Mercedes ҳам америкаликларга премиум-кроссоверни намойиш этди — АҚШда GLA моделининг савдолари бошланмоқда. Шунингдек, автосалонда CLA 45 AMG седанидаги каби икки литрли 360 от кучига эга турбомотор, етти босқичли “робот” ва тўлиқ юритма билан жиҳозланган GLA 45 AMG моделининг серия олди версияси ҳам тақдим этилди.


 
Mercedes брендидан AMG Vision GT концепт-кари
Лос-Анжелесга AMG Vision GT концепт-кари ҳам олиб келинди – у SLS AMG купесига алмашади. Расмий маълумотларга кўра, ушбу концепт-кар GranTurismo ўйинининг янги версияси чиқишига махсус яратилган бўлиб, ҳамёнбоп машиналар рўйхатидан ўрин олади.


 
 
Kia K900
Ниҳоят, Kia компанияси  Quoris седанини Америкада сотишга қарор қилди. Бу ерда унга К900 номи берилади. Энди ушбу автомобилга қуввати 420 от кучига эга 5.0 V8 атмосферали мотор ўрнатилади, бироқ қолган техника ўзгармайди.


 
Honda FCEV Concept
Honda ўз водородмобилининг иккинчи авлодини чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. FCEV концепт-кари унинг нишона моделига айланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1