1

"ЭЛДИДО" ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИДАН ЯНА БИРИ БЎЙДОҚЛИК БИЛАН ХАЙРЛАШДИ

ШОУ-БИЗНЕС 15.09.2017, 10:17
"ЭЛДИДО" ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИДАН ЯНА БИРИ БЎЙДОҚЛИК БИЛАН ХАЙРЛАШДИ

Бу йил ҳам эстрада вакилларидан кўпчилиги бўйдоқлик билан хайрлашди, мазкур рўйхат ҳали давом этяпти.

10 сентябрь санасида Самарқандда ўтган қиз базми сўзимиз исботи бўла олади. Аниқроғи, "ЭЛДИДО" гуруҳи вакилларидан бири - хонанда, актёр ва телебошловчи Дилниёз Ғаффоров яқинлари, ҳамкасблари билан қиз базмини ўтказгани ҳақида гуруҳнинг яна бир вакили Элдор Хушвақтов инстаграм тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилди.

"Вақт ҳам тез ўтмоқда, кечагина "уйланишимга 7-8 йил бор ҳали", деб юрганди. Бугун эса ўша вақт келди. Қиз базмини ҳам ўтказдик. Худо хоҳласа, 17 сентябрда тўй. Дилниёз, укажоним табриклайман, бахтли, ҳамма ҳавас қиладиган оила бошлиғи бўлгин. Келаётган келиннинг қадамлари қутлуғ келсин!", деб ёзади хонанда Элдор Хушвақтов.

Фурсатдан фойдаланиб, "ЭЛДИДО" гуруҳи вакили Дилниёз Ғаффоровни "Даракчи" газетаси ва сайти жамоаси номидан табриклаймиз ва бахт тилаймиз!

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1