1

Хитойлик аёл вазни 6 кг лик полвон болани дунёга келтирди (ВИДЕО)

ДУНЁ 26.11.2013, 17:03
Хитойлик аёл вазни 6 кг лик полвон болани дунёга келтирди (ВИДЕО)
Хитойда вазнидеярли 6 килограммни такшил этувчи чақалоқ туғилди.

Бу ХХРда туғиладиган ўртачастатистик боланинг вазнидан деярли икки баравар оғир. 27 ёшли онанинг сўзларига кўра, ҳамма гап у ҳомиладорлик пайтида тутган парҳезда, деб ёзади “Mirror” нашри.

Шанхайлик аёлнинг айтишича, у касалхоналардан бирида сақланиш учун ётганида ҳар куни бир стакан сут, битта хом тухум ва жуда кўп мева истеъмол қилган экан. Аёл одатдагидан кўра кўпроқ овқатланган ва бу йирик чақалоқнинг туғилишига олиб келган.

Айни пайтда чақалоқ шифокорлар назорати остида. У соғлом, ҳаётига ҳеч нима таҳдид солмаяпти. Шу ўринда, бу Хитойда туғилган ягона полвон бола эмаслигини қайд этиш жоиз. Ўтган йили Синьсян шаҳрида туғилган Чан Чан исмли ўғил боланинг вазни 7 килограммдан ортиқ бўлган.  

<center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/tLfHM7emVFw" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1