1

Эрмитажда ўзбек фильми намойиш этилди

ШОУ-БИЗНЕС 26.11.2013, 18:14
Эрмитажда ўзбек фильми намойиш этилди
Санк-Петербургда анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Маданиятлар мулоқоти анжумани бўлиб ўтди. 
 
Унда дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатидан 300 нафар медиа соҳа ходимлари иштирок этишди. Улар орасида ўзбекистонлик ёш ижодкорлар ҳам бор.
 
Дунёга машҳур Эрмитаж музейида бўлиб ўтган мазкур анжуманга йиғилган журналистлар бу сафар аналогли ва замонавий медиа воситалари ўртасидаги рақобат ҳамда қарама-қарши томонлари юзасидан ўзаро баҳс юритдилар. 
 
Фестивал доирасида документалист ва киношунослар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди ҳамда “Менинг бир куним” рукни остида суратга олинган фильмлар намойиши бўлиб ўтди. 
 
Улар орасида Тошкентда суратга олинган “Алиса мўжизалар мамлакатида” номли видео-лавҳа йиғилганларда катта таассурот қолдирди. "Бу менинг она шаҳримга қайтганимда туйган ҳисларимнинг ифодасидир. Ноябр ойида бу каби тафти оташ лавҳаларни фақат она шаҳримда суратга олиш мумкин эди", - дейди ғоя муаллифи Милена Наринян.
 
Қисқаметражли "Зарба ва яна зарба" ("Удар за ударом") ҳужжатли фильми эса тошкентлик ёш спортчи Анвар Нурмуҳаммедов ҳаётига бағишланган. Фильмда тайбокс бўйича мураббий мисолида спорт орқали одам ўзини ўзгартира олишига урғу берилган.
 
Умуман фестивалга тақдим этилган фильмларнинг аксариятида Ватан мавзуси бош мезон қилиб олинган. Уларда кўпроқ миллий ва маданий ўзига хосликларга эътибор қаратилган.
 
[right]Муаллиф: Дилбар Файзиева
 
Фото: Милена Наринян[/right]

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1