1

“Тамагочи” ўзининг иккинчи ҳаётини бошлади

ДУНЁ 27.11.2013, 17:35
“Тамагочи” ўзининг иккинчи ҳаётини бошлади
Япон компанияси “Тамагочи” ўйинининг 17 йиллигига уни қайтадан бозорга чиқаришга қарор қилди.

“Tamagotchi Friends”нинг янги версиясида ўйинчоқ ўз прототипига жуда ўхшайди, аммо у бир нечта вариантларда бажарилган. Янги Тамагочи яқинида турган бошқалари билан “мулоқот қилиш” ва “ўйнаш” имкониятига эга. “Tamagotchi Friends” сотувлари шу йил декабрь ойида Ғарбий Европада бошланади.

Қайд этиб ўтамиз,ўйин 1996 йил 23 ноябрда пайдо бўлган. “Тамагочи” японча “тамаго” – “тухум” ва “уотти” – “соат” сўзларидан иборат бўлиб, ўйин сюжети бўйича у тухумдан чиқади
ва ўзини парвариш қилишни талаб этади. Уни боқиш, орқасидан йиғиштириш, соғлиғини назорат қилиш лозим. Электрон “ҳайвонча” билан худди ҳақиқий уй жонивори каби ўйнаш ҳам мумкин.
Даставвал ўйинни янгидан бошлаш имконияти кўзда тутилмаганди, Тамагочига яхшилаб қаралмаса, у нобуд бўларди. Ушбу стрессни кўтара олмаган бир нечта ўсмир ўз жонига қасд
қилганидан сўнг барча қурилмалар ўйинни ташлаш тугмачаси билан жиҳозлана бошланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1