27.11.2013 17:54
Филиппинликлар дарахтлар ёрдамида тайфунга қарши курашмоқчи
Бундан ташқари, мангр ўрмонлари қирғоқ чизиғи ювилиб кетишининг олдини олиш учун ҳам зарур.
Филиппин атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Рамон Пайенинг сўзларига кўра, дарахтлар ўсиши учун 5-7 йил вақт керак бўлади. Дарахтларни экиш ишлари тез орада бошланади. Шунингдек, мамлакат ҳукумати қирғоқ зонасини ҳар қандай қурилмалардан озод этишни, соҳил бўйида яшовчи одамларни эса бошқа жойга кўчиришни режалаштирган.
Шу ўринда, олдин мангр ўрмонлари жойлашган кўп сонли ҳудудлар тижорат мақсадларида фойдаланиш учун дарахтлардан тозаланганини айтиш жоиз. Дарахтлар қурилиш материалига айланиб, уларнинг ўрнида балиқлар учун қўлтиқлар қурилганди.
Довуллар мунтазам равишда Филиппинга таҳдид солади. Хусусан, 8 ноябрь куни мамлакатга Йоланда (Хайянь) супертайфуни ёпирилди. Ушбу табиий офат оқибатида 5,2 мингдан зиёд киши ҳалок бўлди, 1,6 минг нафар киши бедарак йўқолди. Довул 290 мингга яқин уйни буткул вайрон қилиб, яна шунчасига шикаст етказган. Бунинг натижасида тўрт миллион нафар филиппинлик бошпанасиз қолган.