20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Алишер Агзамхўжаев Тошкентдан Туркияга жўнаб кетди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Алишер Агзамхўжаев илгари ТИВ марказий аппарати МДҲ мамлакатлари, шу жумладан Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.