my5
all

​“ЎЗБЕККИНО” БИР НЕЧТА БАДИИЙ ФИЛЬМЛАР УСТИДА ИШЛАШНИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИШНИ ТАВСИЯ ЭТДИ

МАДАНИЯТ 21.09.2017, 11:45
1640
​“ЎЗБЕККИНО” БИР НЕЧТА БАДИИЙ ФИЛЬМЛАР УСТИДА ИШЛАШНИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИШНИ ТАВСИЯ ЭТДИ

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги “Ўзбекфильм” киностудиясига шу йил суратга олина бошланган бир нечта бадиий фильмлар устида ишлашни 2018 йилнинг январь ойигача вақтинча тўхтатиб туришни тавсия этди.

Бу ҳақда режиссёр Зулфиқор Мусоқов ўзининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Вақтинча тўхтатилган фильмлар орасида Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон” картинаси ҳам бор. Режиссёр бунинг сабабини молиявий муаммолар, деб қайд этган.

“Шу кунларгача ижодий гуруҳ тайёргарлик ишларининг жуда катта фоизини амалга оширган. 14 сентябрдан ойликсиз бўлса ҳам ишимизни давом эттиряпмиз... Ниятимиз холис, Худо хоҳласа, фильмни 2018 йилнинг куз ойларида томошабинларга тақдим этамиз”, — деб ёзади Зулфиқор Мусоқов.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49