1

​АУКЦИОНДА ЧИРОЙЛИ АВТОМОБИЛЬ РАҚАМИ ҚАРИЙБ 51 МИЛЛИОН СЎМГА СОТИЛДИ

ЖАМИЯТ 21.09.2017, 16:06
​АУКЦИОНДА ЧИРОЙЛИ АВТОМОБИЛЬ РАҚАМИ ҚАРИЙБ 51 МИЛЛИОН СЎМГА СОТИЛДИ

Сентябрь ойининг илк кунларида Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаларида сотиш бўйича янги савдо платформасини ишга туширган эди.

Бир неча кун ичида мазкур аукционда ўндан ортиқ чиройли авторақам ўз эгасини топди.

Аукциондаги энг қиммат харид қилинган авторақам 50 773 725 сўмни ташкил қилди. Давлат рақами 01 Z 770 ZA бўлган ушбу чиройли авторақамнинг бошланғич баҳоси 7 488 750 сўм этиб белгиланганди.

Қимматлиги бўйича ўз эгасини топган навбатдаги чиройли авторақам (01 Z 701 ZA) 34 822 687 сўмга сотилди (дастлабки баҳо 7 488 750).

Ҳозирга қадар аукционда 18 та автомобиль рақами сотилган бўлиб, уларнинг энг арзони 7 563 637 сўмни ташкил қилади. Бугунга қадар савдога мингдан ортиқ чиройли рақам қўйилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1