ЭСКИ ҲИСОБЛАГИЧНИ ҚАНАҚАСИГА АЛМАШТИРИШ КЕРАК?
Уйимдаги электр энергия ҳисоблагичи эски (қора счётчик). Ҳозир айни пайтда қанақасига алмаштириш керак?
Усмон Қодиров. Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри
П.ХИДИРОВ, “Ўзбекэнерго” АЖ директори ўринбосари:
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори, 2009 йил 22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган "Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари" ҳамда Адлия вазирлигида 2015 йил 1 декабрда 2736-сон билан рўйхатга олинган "Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом" талабларига кўра, электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш учун ҳозирги вақтда инсон омилининг таъсирини мумкин қадар камайтирган ҳолда ахборотлардан рухсатсиз фойдаланилишидан комплекс ҳимоя билан таъминланган замонавий электрон ҳисобга олиш приборлари ўрнатилиши керак.
Шу билан биргаликда, юқорида номи қайд этилган ҳоидаларнинг тегишлилигича 4-бандида истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга олиш учун "Ўзстандарт" агентлиги ёки унинг ўлчов воситаси турини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг сертификатига эга бўлган ҳудудий бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилган электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган электрон ҳисобга олиш приборлари қўлланилиши белгиланган.