АсосийSavol-javob

БОЖХОНАДАН ЭТИЛ СПИРТИ ОЛИБ ЎТИШ МУМКИНМИ?

'БОЖХОНАДАН ЭТИЛ СПИРТИ ОЛИБ ЎТИШ МУМКИНМИ?'ning rasmi

БОЖХОНА ҲУДУДИДАН ЭТИЛ СПИРТИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ МУМКИН?

Бекмурод Ҳайдаров, Тошкент вилояти, Қибрай тумани

Ҳусан ТАНГРИЕВ, Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати инспектори:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини олиб келишни ва унинг транзитини тақиқлаш тўғрисида”ги 1998 йил 15 майдаги 213-сонли қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини транспортнинг барча турлари билан олиб келиш тақиқланган. Этил спиртининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали транзити фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади.

Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спирти ғайриқонуний олиб келинганда ва транзит орқали ўтказилганда ҳамда шундай ҳоллар корхоналарда ва савдода аниқланганда спиртни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1861-моддасига биноан этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Бошқа янгиликлар