1

​ПОЙТАХТИМИЗДА UZCHARMEXPO ҲАМДА MAXSUSEXPO – 2017 ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЖАМИЯТ 21.09.2017, 17:04
​ПОЙТАХТИМИЗДА UZCHARMEXPO ҲАМДА MAXSUSEXPO – 2017 ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Пойтахтимизда “Чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар – UzCharmExpo – 2017” ҳамда “Махсус пойабзал ва индивидуал ҳимоя воситалари – MaxsusExpo – 2017” халқаро кўргазмалари бўлиб ўтди.

“Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси томонидан турли вазирлик ва идоралар кўмагида ташкил этилган тадбирда 100 дан ортиқ маҳаллий ҳамда хорижий компанияларнинг 3 мингдан зиёд маҳсулотлари намуналари, соҳа учун зарур асбоб-ускуналар, иккиламчи хомашёлар кенг намойиш этилди.

Кўргазма доирасида маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг тақдимотлари ҳам ўтказилди. Кўргазма юртимиз корхоналарининг тармоқлараро кооперациясини ривожлантириш, чет эл компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш имконини бермоқда.

Кўргазма доирасида янги маҳсулотлар тақдимотлари, маҳорат дарслари, шунингдек, энг яхши маҳсулотлар танлови ўтказилиши тадбирнинг янада самарали кечишига хизмат қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1