АсосийSavol-javob

«КЕЛИННИНГ «МОЛИ» ҚАЙНОНАНИКИ?!»

'«КЕЛИННИНГ «МОЛИ» ҚАЙНОНАНИКИ?!»'ning rasmi

-Ёшим 28 да. Олти ойдан бери қизлик уйимдаман. Қайнонам эримдан кўчимни бериб юборди. Лекин ҳаммаси келмаган. Декрет пулимга олган буюмларимни қайтармаган. Эмишки тўйдан кейин олингани қайнонаники бўлармуш. Ахир бу ноҳақлик-ку?! Уларни ўз ойлик маошимга олганман. Аммо ҳақлигимни исботлай олмаяпман. Қандай йўл тутсам бўлади? Фарзандларимга алимент масаласини ҳал қилишда ҳам йўл-йўриқ кўрсатсангиз.

-Никоҳ даврида сотиб олинган мулк сиз ва турмуш ўртоғингизнинг биргаликдаги мулки ҳисоблангани боис қайнонангиз билан ўртангизда бу мулкка нисбатан эгалик қилиш ҳақида низо келиб чиқса, уни фуқаролик суди орқали ҳал этишингиз мумкин. Болаларингиз таъминоти учун алимент ундирмоқчи бўлсангиз, ўзингиз ёки эрингиз яшаётган ҳудуддаги фуқаролик судига ариза билан мурожаат этишингиз лозим.

Мақсад МАХМУДОВА, Самарқанд шаҳри.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

    Бошқа янгиликлар