АсосийSavol-javob

УЙНИ КЕНЖА ФАРЗАНДГА ҚОЛДИРИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

'УЙНИ КЕНЖА ФАРЗАНДГА ҚОЛДИРИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?'ning rasmi

Ҳозир яшаб турган уй-жойимизни кенжа ўғлимнинг номига расмийлаштириб қўймоқчиман. Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак бўлади ва қаерга мурожаат қилишим лозим?

Одина Маҳмудова, Наманган вилояти


Адвокат Нафиса Ибрагимова жавоб беради:

— Уй-жойни ўғлингизнинг номига расмийлаштириш учун ўзингиз истиқомат қилаётган ҳудуддаги давлат нотариал идорасига мурожаат қиласиз. Бунда ўзингиз ва уй-жойни номига олаётган ўғлингизнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, мулк эгаси эканлигингизни тасдиқловчи ҳужжатлар, яшаш жойингиздан ҳамда барча коммунал тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномалар ва шу уйда истиқомат қилувчи бошқа вояга етган шахсларнинг нотариал тартибдаги розиликлари талаб этилади.


    Бошқа янгиликлар