АсосийJamiyat

​БАРЧА ТАЛАБА, ЎҚИТУВЧИ ВА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ПАХТА ТЕРИМИДАН ҚАЙТАРИЛАДИ

'​БАРЧА ТАЛАБА, ЎҚИТУВЧИ ВА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ПАХТА ТЕРИМИДАН ҚАЙТАРИЛАДИ'ning rasmi

21 сентябрь куни кечки соат 23:00да Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақида Кun.uz хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, шошилинч видеоселектор давомида бу йилги пахта терими мавсуми масаласи муҳокама қилинган. Йиғилишда пахта-йиғим теримида бўлган талабалар, ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини дарс жараёни ҳамда иш фаолиятига қайтариш масаласи кўриб чиқилган.

Ҳукумат раҳбари томонидан 22 сентябрь куни соат 17:00га қадар пахтага жалб қилинган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини ортга қайтариш бўйича топшириқ берилган.

Эндиликда фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш учун аниқ белгиланган чора-дастурлар ва концепция асосида аҳоли ва "Фидойи ёшлар отрядлари" жалб қилинади.

    Бошқа янгиликлар